facebook

Ўрта Осиёда асаларичилик

Қўйида келтирилган матн 2005 йилда Ўрта Осиё мамакатларига ташриф буюрган асаларичилик бўйича европалик мутаҳассис Тҳиеррй Сомпаираcнинг Ўрта Осиё асали ҳақида ёзганларини ўзбек тилига таржима қилдик. 
 
Ўрта осиё табиати жуда мураккаб хилма-хилликка эга. Бу чўллар, текисликлар ва Ҳималайгача уланиб кетган Тияншан ва Помир тоғларидан ташкил топган.  Сиз у ерда асаларичилик учун мукаммал бўлган нектарга бой ўсимликларга тўла улкан кенгликларни топасиз. Ўрта осиёда энг кўп асал ишлаб чиқарувчилар асосан Ўзбекистон, Қирғизистон, тожикистон ва Жанубий Қозоғистон хисобланади. 
Совет Иттифоқи даврида ҳудудда асаларичилик давлат назорати остида жуда яхши ривожланган. Ва шу билан бирга шахсий асаларичилик билан шуғулланиб шахсий фоида олишга ҳам рухсат этилган. Шу сабабдан Ўрта Осиё асаларичилиги узоқ ананага эга бўлиб тажрибали асаларичилар соҳада мураккаб хисобланган она ари кўпайтириш каби ва бошқа амалиётларни бемалол амалга ошира олишади. 
Асаларичиларнинг аксарияти якка тартибда, кам асалари оилали ишлаб чиқариш фаолиятини олиб боришади. Профессионал асаларичилар эса 150 дан 300 гача оила билан фаолият юритишади. Улар асаларичиликни асосан тиркамаларда кучманчилик тажрибасида юритишади.  
Ўрта Осиёда энг кенг тарқалган асалари “Апис меллифера карника” нинг Карпат туридирдир. У маҳаллий атроф муҳит шароитларига, айниқса хавонинг кескин ўзгаришига жуда яхши мослашган. Асаларичилик тиркамалари икки хил, очиқ ва ёпиқ вагон типида. Ёпиқ вагонлар ишлашга қулай бўлиб айниқса асал олиш мавсумида жуда қўл келади. Асаларичининг ўзи ҳам шу вагонда яшайди. 
 
Асаларичилик мавсумининг бошланиши маҳаллий иқлимга боғлиқ. Мисол учун одатда Апрелда бошланадиган мавсум Афғон чегарасига яқин Жанубий вилоятларда Март ойида бошланади. Баҳордан асаларичилар бир ва базида бир неча марта табиати ёввойи бўлган ҳудудларга кучишадилар. Мисол тариқасида Самарқанд ёки Жиззах асларичиларини оладиган бўлсак, улар аввалига қизилқум саҳросига ва кейинчалик Самарқанднинг шимолий тоғларига ўз асалариларини кўчиришадилар. 
Фарғона водийси (Фарғона, Андижон, Ўш) асаларичилари апрел –май ойларида қирғиз тоғларига чиқиб кетишган бўлишади. Ва июл ойидан сентябир охирларигача хамма водийга, пахта далаларига қайтишади. 
Бу каби ёндашув шуни билдирадики, асаларичилар мавсумнинг ярмини шаҳарлардан, саноат марказларидан ва саноатлашган ўсимлик-махсулотлардан узоқда фаолият юритишади. Шу сабабли ишлаб чиқаришда кичик ўзгартириш билан бу олинган маҳсулот “органик асал” сифат белгисини олишга тайёрдир. 
 
Ўрта осиё асларичиларининг бугунги кундаги асосий муаммоси асал маҳсулотларининг маркетингидир. Собиқ иттифоқ даврида бу муаммони хукумат шахсий асаларичиликни хисобга олмаган ҳолда ҳал этган. Бугунга (2005 йил) келиб эса унинг  ўрнини ҳеч ким эгалламаган ва экспорт билан фақат “Cенасcо” ва бир неча турк ва рус чайқовчилари ноқонуний шуғулланишмоқда. Асаларичилар бугун ўз маҳсулотларини маҳаллий бозорларда жуда кам миқдорда сотишади ва иложи бўлганда айрибошлаш билан ҳам муаммога ечим топишади. Бозорда бу каби кўп миқдорда асал сотиб олувчининг пайдо бўлиши, айниқса собиқ иттифоқ давридан киенги ташвишли даврлардан сўнг асаларичилар маҳсулот ишлаб чиқариш ва антибиотиклар ишлатишга оид ўз қарашларини ўзгартира бошладиар. Шунга қарамай уларниг кам миқдордаги ишлаб чиқариш салоҳияти ва уяларни молиявий дастаклаш шу жумладан юқори самарали она ариларга бўлган эҳтиёж бу соҳанинг ривожига ва маҳсулот нархига салбий таъсир кўрсатиб келмоқда. 
 
Ўрта Осиё асаллари
Биз шуни аниқ биламизки бугун бу ҳудудаги ишлаб чиқариш кўрсаткичлаини аниқ айтиш жуда қийин. Ҳеч бир текширилишларсиз вақти вақтида ҳаддан ташқари нореал маълумотлар кўрсатилган. Аммо шунга аминмизки Ўрта Осиё даватларининг ҳар бирида бир неча минг тоннаге яқин асал ишлаб чиқарилади. Бугунги(2005 йил) кунда Европа иттифоқига асал эхпорт қилиш ҳуқуқига эга ягона давлат Қирғизистондир. Ўзбекистон эса бунинг устида ишламоқда. 
 
Пахта. Илмий номлари: Госсйпиум арборетум, Госсйпиум ҳербаcеум
Пахта асали ҳудудда ишлаб чиқариладин маҳсулотнинг 50% фоизини ташкил қиади. Шуни такдлаб ўтиш муҳимки собиқ иттифоқ даврида пестисидларга кўмилган пахта бугунга келиб тоза ҳолда, пестисидларсиз этиштирилади. Пестисидларни жуда қимматлиги сабабли уларнинг ўрнига паразидларга қарши экологик тоза, қулай ва арзон бўлган усулдан фоидаланишади. Ҳар бир дала ёки қишлоқда пахта кушандасига қарши капалаклар этиштирилади. Шу сабабли пахта асалининг кимёвий ифлосланишига ҳеч бир сабаб йўқ. 
Пахта асали енгил ёқимли гул ҳиди келадиган, ортиқча кислотасиз, қаймоқдай юмшоқ, оч-сариқ қаҳрабо рангли хусусиятларга эга. 
Қолган 50% ишлаб чиқарилган маҳсулот ўзига ҳос бир хил –унифлор ўсимликлардан ва асосан тоғли жойлардан олинадиган кўп хил – полифлор ўсимликлардан йиғилган асални ташкил этади. 
Янтоқ. Имий номлари: Алҳаги cанесcенс Л., Алҳаги киргҳисорум счренк Л.
Дуккакдошлар оиласига мансуб. Янтоқ давомий бутасимон ўсимлик. Қизилқум ва бошқа жойларда учрайди. Янтоқдан олинадиган асал оч-қаҳрабо ранг, бир оз кислотаси юқорироқ, хушбуй гул таъмли бўлади. 
Оққурай. Илмий номлари: Псоралеа друпаcеа Л., Cулен друпаcеум Л.
Кўп йиллик ўсимлик. Витилиго касаллигини даволашда қўлланилади. Ундан оқ рангли, юмшоқ таъм, ҳушбўй ифорли ва аччиқ бўлмаган асал олинади.
Бўтакўз. Илмий номлари: Cентауреа сқуарроса Л., Cентауреа депресса Л.
Мураккабгулдошлар оиласига тегишли кўп йиллик ўсимлик. Бўтакўздан қаҳрабо рангли, аччиқроқ бўлган ўзига ҳос асал олинади. 
Айтиш жоизки Ўрта Осиё иқлими айниқса чўл ва адирлар жуда қуруқ ҳисобланади. Шу сабаб олинадиган асалдаги намлик миқдори жуда паст даражада(16-17%).  Юқорида айтиб ўтилганларнинг ҳаммаси маҳаллий асаларичиликнинг мукаммал мисоли тимсолида таъсурот уйғотади. Бу ҳудуднинг ички ўзига ҳос асаларичилик тажрибаси ажойиблигига қарамасдан айрим ҳолатларга этибор қаратиш жуда зарур. Бунга мисол асалариларнинг антибиотиклар билан профилактикаси. Тақиқланган моддаларнинг ҳаддан ташқари ишлатилиши ҳолатлари кузатилиши мумкинлиги сабабли эҳтиёт бўлиб ёндашув тавсия эилади.  Ҳар бир уя бошига шакaр берилиши қониқарли миқдорда – ўртача  ҳар бир уя учун 5 кг. Ташрифимиз давомида ҳеч қандай қалбакилаштириш ҳолатларини учратмадик. 
 
манба: http://www.apiservices.biz/en/articles/sort-by-popularity/984-central-asian-honeys-2005

 

 

Тезкор буюртма
Илтимос, Исмингиз ва телефон рақамингизни критинг.

captchacaptchacaptchacaptcha