facebook

Асаларига шакар қайта ишлаш учун бериладими?
Асаларига шакар қайта ишлаш учун бериладими?
Асал харидорларининг энг кўп қизиқтирган саволи ҳам шу аслида. Биз доим бу с...
Айниган асал...?
Айниган асал...?
Нима учун асал айнийди? Асал айнишининг асосий сабаблари қўйидагилар: 1. Асал м...
Нима учун асал қатлам ҳосил қилади?
Нима учун асал қатлам ҳосил қилади?
Асалда қатлам ҳосил бўлишига қуйидаги ҳолатлар сабаб бўлади: 1. Табиийки малум...
Нима учун асал кристалланади?
Нима учун асал кристалланади?
Асалнинг кристалланиши – табиий ҳолат бўлиб деярли барча турдаги асалда бу ку...
Асалари маҳсулотлари
Асал

АСАЛ, бол — ишчи асаларилар ўсимликлар гулидаги шира (нектар) ни организмида қайта ишлаш йўли б-н ҳосил қиладиган ширин суюқлик. Аса- ларилар А.ни уя катакларига ўзлари учун озиқ қилиб ғамлайди. А. ўз таркибига кўра нектардан фарқ қилади. А.да 80% дан кўпроқ углеводлар (глюкоза, фрук- тоза), 0,4% кул, 13 — 20% сув бўлади. Ада инсон учун фойдали моддаларнинг 70 дан ортиқ тури бор. Шунингдек, А.да минерал моддалар: кальций, натрий, ка- лий ва б.; микроэлементлар, органик кислоталардан олма, лимон кислоталари, витаминлар (В2, В6, РР, С, Е, К) борлиги аниқланган. Табиатдан олиниш манбаига кўра гул (нектар) А. ва шира (ўсимлик барглари ва пояларидан ажраладиган шира) А.га бўлинади. Гулдан олинган А. ҳам ўсимлик турига қараб беда, янтоқ, кунгабоқар, ғўза ва б.га ажралади. А. ўзининг таъми, ҳиди, ранги жиҳатидан, шунингдек қайси фаслда қандай ўсимлик гулидан йиғилганлигига ва жойи (тоғ, ўрмон, водий)га қараб ҳам фарқланади. Энг яхши А. — тоғ асали, чунки у турли доривор гуллардан йиғилади. Оқ акация, беда, олма, шафтоли ва б. ўсимликлар гулидан тўпланган А. ҳам сифатли, оф- тоб кам тушадиган ўрмон гуллари ва етишгаришда турли заҳарли дорилар сепиладиган техника ўсимликлари, мас, фа, канопдан олинган А. анча сифатсиз ҳисобланади. А. мумкатаклардан мах- сус асалажраткич мосламалар б-н аж- ратиб олинади. А. қимматли озиқ-овқат маҳсулоти, унинг 1 кг да ўртача 3200 калория энергия бор. А.дан тиббиётда қадимдан доридармон сифатида фой- даланилган. Ҳозир фармацевтика са- ноатида турли доридармонлар ишлаб чиқарилади. А.нинг ўзи турли касалли- кларга парҳез ва даво воситаси тарзида берилади. 20-а.нинг 60-й.ларидан бош- лаб тиббиётда А. б-н даволаш усуллари - апитерапия шаклланди. А. озиқ-овқат саноатида ҳам ишлатилади.

Манба: ЎзМллийЭнциклопедияси

Асалари заҳари

АСАЛАРИ ЗАҲАРИ, апитоксин (лот. apis — асалари, юн. toxikon — за-ҳар) — ишчи асаларилар танасидаги ипсимон безлари ажратадиган ўткир ҳидли аччиқ, оч сариқ, шаффоф суюқлик. А.з. тарки- бида биол. фаол моддалар, ферментлар, эркин аминокислоталар, чумоли, хло- рид, ортофосфат кислоталари, гистамин, холин, триптофан, олтингугурт, магний фосфат ва б. моддалар бор. А.з. таркиби- даги таъсир қилувчи моддалар гистамин гликозиди, липидлар, ҳайвонот сапо- нинларига яқин турадиган моддалардан иборат. Зичлиги 1,313. Сувдатез, чумоли кислотада ва 60°ли спиртда секин эрий- ди. Асалари чаққанда 0,2—0,3 мг заҳар ажратади. Асалари чаққан жойда қаттиқ оғриқ ва шиш пайдо бўлади. Асалари чаққан жойга дарҳол валидол эритма- си ёки саримсоқ кесиб суртилса, оғриқ қолади, шиш пайдо бўлмайди. А.з.дан тиббиётда радикулит ва бод касалли- кларини даволашда фойдаланилади. Бунда организм бевосита асалариларга чактирилади ёки таркибида А.з. бўлган дорилар қўлланилади. Бу препаратлар- дан бронхиал астма, гипертония касал- ликларини даволашда ҳам фойдаланиш мумкин. Бод ва радикулитни даволашда таркибида А.з. бўлган вирапин (1 г вира- пинда 0,15 мг А.з. бўлади) суртма ҳолида қўлланилади. Таркибида А.з. бор дори- лардан қон томирларини кенгайтириш ва моддалар алмашинувини яхшилашда фойдаланилади.

Манба: ЎзМллийЭнциклопедияси

Асалари гулчанги

АСАЛАРИ ГУЛЧАНГИ - асалари- лар гуллардан йиғган ва мумкатакларга зичлаган, устидан асал қуйилган гул чан- глари. Катакдаги гулчангнинг асал ши- милган юқори қавати ҳавони ўтказмайди. Анаэроб шароитларда ферментлар, бак- териялар, ачитқи замбуруғлар таъсири- да катакда сут кислотаси миқдори ортиб боради ва гулчанглар аралашмаси асал иштирокида А. гулчанги (перга) га айла- нади. А.г. таркибида 13 — 60% оқсиллар, 25 — 70% қанд, ёғлар, минерал тузлар, витаминлар, ферментлар, гормонлар бор. А.г. асаларилар учун қимматли оқсил- углеводли озуқа ҳисобланади. Асала- рилар, айниқса, баҳор пайтида оилани ўстириш даврида гулчангни кўп сарфлай- дилар. Унинг баҳорда тақчиллиги асала- ри оилаларининг кўпайишини тўхтатиб қўяди. Бир йилда бир асалари оиласи 20 — 30 кг гулчанг истеъмол қилади. Аса- лари гулларидан олинган А.г. тиббиётда юрак, ошқозон-ичак, буйрак, жигар ва кам-қонлик касалликларини даволашда ишлатилади. 

Манба: ЎзМллийЭнциклопедияси

Асалари муми

АСАЛАРИ МУМИ — ишчи асала- рилар мум безларида ишлаб чиқарадиган ёғсимон суюқлик. Ас.м. мум ойначалари- да жойлашган майда тешикчалар орқали ташқарига чиқиб, ҳаво таъсирида қотади ва оч сариқ пластинка кўринишга келади. Мумни фақат ёш арилар (10 — 20 кунга- ча бўлган ёшдаги) ишлаб чиқаради. Мав- сум давомида битта оила 0,8 — 2 кг гача мум и.ч.и мумкин. Мум таркибида 300 дан ошиқ элементлар бўлган мураккаб аралашма бўлиб, улар мураккаб эфирлар аралашмаси (75% гача), ёғ кислоталари, углеводородлар ва б.дан иборат. Мум ви- таминга бой (асалари уясидан олинган 100 г мумда 4096 ME А витамини бор). Солиштирма массаси 0,956 — 0,969. 62 — 72° да эрийди. Сувда эримайди, эфир, хлороформ, бензол, бензин, скипидар мойида осон эрийди. Мумдан янги асала- ри оилалари учун мумпарда тайёрланади, асосан, косметикада, озиқ-овқат саноати- да, тиббиётда ва техникада ишлатилади. 

Манба: ЎзМллийЭнциклопедияси

Асалари сути

Асалари сути — ишчи аса- лариларнинг бели ва кўкрак қисмидаги безларда ишлаб чиқариладиган суюқликдан тайёрланадиган оқ ёки сарғиш қуруқ кукун. Биологик стимуля- тор хусусияти бор. А. тиббиётда бола- ларнинг гипотрофия, катталарнинг ги- потония касалликларини ҳамда аеллар- даги лактация (сут ҳосил бўлиши)нинг бузилишини даволашда қўлланилади. А. атир-упа саноатида ҳам ишлатилади. Унинг таркибида оқсил, қанд, ёғ, мине- рал тузлар, витаминлар ва Д провитамин бор. Бу суюқлик арилардан маълум давр- да йиғиб олинади ва спиртда консерваци- яланади. 

Манба: ЎзМллийЭнциклопедияси

Асалари елими

АСАЛАРИ ЕЛИМИ, прополис -юмшоқ, ёпишқоқ, хушбўй, нордон, сарғиш-яшил ёки жигарранг модда; смола, мум, эфир мойи ва гул чангидан ташкил топган. Таркибида витаминлар, ароматик кислоталар, флаво-ноидлар, кумаринлар, полисахаридлар ва б. мод- далар бор. А.е. микробларни ўлдириш хусусиятига эга бўлгани учун тери ка- салликларида суртиладиган малҳамларга қўшилади. 

Манба: ЎзМллийЭнциклопедияси

Обратная связь
11.11.2017

Қўйида келтирилган матн 2005 йилда Ўрта Осиё мамакатларига ташриф буюрган асаларичилик бўйича европалик мутаҳассис Тҳиеррй

Батафсил
10.07.2016

Фермеры должны инвестировать в пчеловодство, чтобы увеличилась популяция пчёл и их разнообразие, это обезопасит пищевую безопас

Батафсил
Тавсия этамиз
Тоғ Асали (2,5 кг)
Горный мед
250 000 Сўм
0 Сўровга асосланган.
Тоғ Асали (5 кг)
Горный мед
450 000 Сўм
0 Сўровга асосланган.
Янтоқ асали 10кг (сўм, без.налч)
Мед из верблюжьей колючки 10кг
900 000 Сўм
0 Сўровга асосланган.
Янтоқ асали 5кг (сўм, без.налч)
Мед из верблюжьей колючки 5кг
575 000 Сўм
0 Сўровга асосланган.

Наше хозяйство осуществляет продажу меда и другие продукции пчеловодства в Узбекистани по приемлемой цене. Высокое качество гарантировано.

 

Тезкор буюртма
Илтимос, Исмингиз ва телефон рақамингизни критинг.

captchacaptchacaptchacaptcha