facebook

Нима учун асал кристалланади

 
Асалнинг кристалланиши – табиий ҳолат бўлиб деярли барча турдаги асалда бу кўзатилади. Бошқача қилиб айтганда бу жараён асалнинг қотиши ёки асалнинг шакар боғлаши дейилади. Мум катакчаларида бўлган асал ҳам вақт ўтиши билан кристалланади. “Қотган” асал ўз ҳусусиятини йўқотмайди ва турига қараб 1-6 ой давомида қотиши кўзатилади.
 
Кристалланиш жараёни асалнинг ранги хиралашиб яьни таркибида алоҳида кристаллар пайдо бўлиши ва тобора кўпайиши ва ниҳоят бир ҳил массали қаттиқ ҳолга кешига айтилади. Кристалланиш асал таркибидаги намликка қараб жуда қаттиқ ёки юмшоқ бўлиши мумкин. Қотган асал суюқлигидан кўра ёрқинроқ рангда бўлади. Ҳар икки ҳолда ҳам асалнинг фойдали ҳусусияти ва сифати бир ҳил. 
 
Кристалланган асал айни қаймоқдек ва ёки аксинча шакар қўшилганга ўхшаш бўлади. Айнан шу шакарсимон ҳолати кишини шубҳалантириши ва асални соҳта деб ўйлаши табиий. Аммо бу ҳолат асал ҳосил қилган кристалларга боғлиқ. Қотиш жараёнида йирик кристаллар ҳосил бўлган бўлса ва одатда кристал диаметри 0,5 мм дан ортиқ ва истемолда тез парчаланиб кетади. Бу ҳолат нотаниш кишида асални ҳақиқийлигига шубҳа ўйғотадиган бўлиши мумкин. 
Асалнинг ўртача ва кичик кристалланиши ҳам кўзатилади. Агарда сиз суюқ асални ҳуш кўрсангиз асални илиқ жойда сақлаш тавсия этилади. Бундай ҳолда асал узоқ вақт суюқ ҳолда қолади ва кийинчалик йирик кристалли асалга айланади. Сизга қаймоқсимон кичик кристалли асал керак бўлса унда асални иссиқлиги 5-8˚C даража бўлган муҳитда сақланг. 
 
Агар сиз хуш кўрган асал кристалланган бўлса ва сизга суюлтирилган асал керак бўлса унда асал солинган идишни иссиқ сувга солиб аста секинлик билан эритишингиз мумкин. Мисол учун агар сиз 1 килограм вазндаги асални иссиқ сувда 10-15 дақиқа эритишингиз мумкин. Бу вақтда асални сифати ўзгармайди ва истемолга яроқли.
 

 

Тезкор буюртма
Илтимос, Исмингиз ва телефон рақамингизни критинг.

captchacaptchacaptchacaptcha