facebook

Асалда қатлам ҳосил бўлиши

Асалда қатлам ҳосил бўлишига қуйидаги ҳолатлар сабаб бўлади:
 
1. Табиийки малум вақт ўтиши билан асал кристаллана бошлайди ва намлик даражасига қараб айрим навли асал юзасида қатлам ҳосил бўлиши кузатилади. Бундай асалнинг таъми ўзгармаган аммо бир оз аччиқ, суюқ ҳолда  ва юза қатлами 1-2 см бўлади. Бундай ҳолат асалнинг намлигига боғлиқдир. Асалнинг одатдаги нормал намлик 21%гача бўлиб юқоридаги ҳолат одатийдир ва бу асалнинг сифатига ҳеч қандай таъсир қилмайди ва истемолга яроқлидир. Намлик ҳолати 19-21% бўлган асалда юза қатлами суюқ кийинроқ кристалланганда юмшоқ унча қаттиқ бўлмаган ҳолатга келади. Агар асалда намлик миқдори 14-19% ташкил қилса бундай асал кристал ҳолати зич ва қаттиқ бўлади. Юқоридаги икки ҳолатда ҳам юза қатлам ҳосил бўлиши ва намлик миқдори асалнинг сифатига ва фоидали хусусиятига ҳеч қандай та’сир қилмайди. Бундай асал узоқ вақт сақланиши мумкин ва истемолга тўла яроқлидир.
 
2. Агар сақланаётга идишдаги асал икки ва ундан ортиқ навдаги асалдан ташкил топган бўлса асал навлари орасидаги қатламланиш табиий ҳолатдир.
 
3. Сохта бўлган асалда қатламланиш юқоридаги кўрсатилган сабаблардан мустаснодир.  Суюқ ҳолда бўлган нотабиий асалда қатламланиш тезда одатда ҳарид қилинган заҳотиёқ биринчи ҳафта давомида содир бўла бошлайди. Шу билан бирга бундай асалдаги қатламлар таркиби бир ҳил бўлмайди.
 
4. Маромига етиб пишмаган асал яьни асалари уясидан вақтидан олдин йиғиб олинган асал таркибида намлик даражаси 21%дан юқори бўлади ва асал юзасида аччиқ суюқлик пайдо бўлади. Унинг тами тезда айний бошлайди ва асалда айниш ҳолати кўзатилади. Бундай суюқ қатлам асал ҳажмининг ярми ёки ундан кўп булиши мумкин. Асал таркибидаги ортиқча намлик уни айнишига олиб келади ва бундай асални истемол қилиш хавфлидир.
 
5. Асал гигроскопик маҳсулот бўлиб агарда сақланаётган идиш очиқ ҳолда ҳаво намлиги юқори бўлган муҳитда сақланса асал юзасида намликка тўйинган қатлам ҳосил бўлиб ва кийинчалик бу қатлам асални айнишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун асални ёпиқ ҳолда сақлаш мақсадга мувофиқдир.
 
Доимо асални тавсия этилган, синалган асаларичидан сотиб олинг. Шундагина сиз унга асал маҳсулатлари ҳақида исталган саволни беришингиз ва тўғри жавоб олишингиз мумкин.
 
 
 
 
lotin alifbosida
 
Asalda qatlam hosil bo’lishiga quyidagi holatlar sabab bo’ladi:

1.       Tabiiyki ma’lum vaqt o’tishi bilan asal kristallana boshlaydi va namlik darajasiga qarab ayrim navli asal yuzasida qatlam hosil bo’lishi kuzatiladi. Bunday asalning ta’mi o’zgarmagan ammo bir oz achchq, suyuq holda  va yuza qatlami 1-2 sm bo’ladi. Bunday holat asalning namligiga bog’liqdir. Asalning odatdagi normal namlik 21%gacha bo’lib yuqoridagi holat odatiydir va bu asalning sifatiga hech qanday ta’sir qilmaydi va istemolga yaroqlidir. Namlik holati 19-21% bo’lgan asalda yuza qatlami suyuq kiyenroq kristallanganda yumshoq uncha qattiq bo’lmagan holatga keladi. Agar asalda namlik miqdori 14-19% tashkil qilsa bunday asal kristal holati zich va qattiq bo’ladi. Yuqoridagi ikki holatda ham yuza qatlam hosil bo’lishi va namlik miqdori asalning sifatiga va foidali xususiyatiga hech qanday ta’sir qilmaydi. Bunday asal uzoq vaqt saqlanishi mumkin va istemolga to’la yaroqlidir.

2.       Agar saqlanayotga idishdagi asal ikki va undan ortiq navdagi asaldan tashkil topgan bo’lsa asal navlari orasidagi qatlamlanish tabiiy holatdir.

3.       Soxta bulgan asalda qatlamlanish yuqoridagi ko’rsatilgan sabablar mustasnodir.  Suyuq holda bo’lgan notabiiy asalda qatlamlanish tezda odatda harid qilingan zahotiyoq birinchi hafta davomida sodir bo’la boshlaydi. Shu bilan birga bunday asaldagi qatlamlar tarkibi bir hil bo’lmaydi.

4.       Maromiga yetib pishmagan asal yani asalari uyasidan vaqtidan oldin yeg’ib olingan asal tarkibida namlik darajasi 21%dan yuqori bo’ladi va asal yuzasida achchiq suyuqlik paydo bo’ladi. Uning tami tezda ayniy boshlaydi va asalda aynish holati kuzatiladi. Bunday suyuq qatlam asal hajmining yarmi yoki undan ko’p bulishi mumkin. Asal tarkibidagi ortiqcha namlik uni aynishiga olib keladi va bunday asalni istemol qilish havlidir.

5.       Asal gigroskopik mahsulot bo’lib agarda saqlanayotgan idish ochiq holda havo namligi yuqori bulgan muhitda saqlansa asal yuzasida namlikka to’yingan qatlam hosil bo’lib va kiyinchalik bu qatlam asalni aynishiga olib kelishi mumkin. Shuning uchun asalni yopiq holda saqlash maqsadga muvofiqdir.

Doimo asalni tavsiya etilgan, sinalgan asalarichidan sotib oling. Shundagina siz unga asal mahsulatlari haqida istalgan savolni berishingiz va to’g’ri javob olishingiz mumkin.

 

Тезкор буюртма
Илтимос, Исмингиз ва телефон рақамингизни критинг.

captchacaptchacaptchacaptcha